2026 йилнинг 15-18 январ кунлари Тошкент давлат аграр университети профессори М.Э.Аманова, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти селекция лабораторияси мудири А.С.Рустамовлар Сурхондарё вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида Денов АГРО СТАР МЧЖ ходимлари билан биргаликда Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Денов туманларида бўлишиб, ерёнғоқ етиштириш технологияси билан шуғулланган фермер, дехқон хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб фикрлар алмашишди. Экспортбоп ерёнғоқнинг Лидер ва Қибрай-4 навларини бирламчи ва нав уруғчилигини ривожлантириш бўйича тавсияларини беришди. Маҳсулот етиштириладиган ер майдонларидан тупроқ намуналари олинди.